UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  0 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  1 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  1 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  1 08:33«Интер» афсоналаридан бири «Спартак М» устозига айланди  0 08:07Канте? Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум  3 07:40«Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  11 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  5 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  2 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  9 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди! Янгиликлар

Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!

Чегараси йўқ нарсалар ичида хурсандчиликнинг борлиги ҳузур бахш этади.

Апрель ойида кўзгудаги аксимизни кўриб, қўрқиб кетмайдиган, аксинча, кўпроқ маҳлиё бўладиган кайфиятда бўлдик. Сабаби, Олимпия терма жамоамиз оламшумул (кўпчилик кутган десак ҳам муболаға бўлмайди) натижага эришди.

Турнир ҳамюртларимиз учун осон бошланмади. Реал дунёда бўрининг йўлбарс ҳамласига қаршилик қилиши мушкулроқдир, аммо футболда "оқ бўрилар" йўлидан чиққан рақибларининг ҳамласига чап бермоқда. Жумладан, "малай йўлбарслари" ҳам қийинчилик эвазига таслим этилди. 

Очиғини айтганда, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси илк турда ғалаба қозонганига қарамай, ўзига ўхшамади, яъни футболчилар бир-бирини тушунишда муаммоларга дуч келди. Рақиб жамоанинг қарши ҳужумлари эса таблеткалар сақланадиган қутичани қидиришга мажбур этди. Кейин эса Тимур Кападзе шогирдлари ўз услубига тушиб олишди ва рақибларини бомбардимон қилишни бошлади. Мазкур жараён бундан олти йил муқаддам мусобақани омадсиз руҳда бошлаб, якунда шоҳсупага чиққан жамоамизни эслатиб юборди. Аввалгисидан фарқли ўлароқ, бугунги таркиб кучлироқ, ҳатто исталган захира футболчиси ўйинни кучайтира олади.

Муваффақиятли юришда бош мураббийнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини эътироф этиш жоиз. Тимур Кападзе бугунга қадар осон йўлни босиб ўтмади. Баъзида режалари ўхшамади. Танқидлар қилинди. Матбуот анжуманида унга қалампирли саволлар берилди. Бироқ мураббий ОАВдан ўзини олиб қочгани йўқ, матбуотни кузатмайман деб айтгани йўқ, аксинча, ўз устида ишлашда давом этди. Париж мутахассис ёки жамоага бўлган танқидлар бекатининг охиргиси эмас. Танқидлар бундан кейин ҳам давом этиши нормал ҳолат. Бироқ кези келганда, мақтаб ўтиш ҳам вазифамиз саналади. Шундай экан, етакчиларини кузатиб юборган жамоамиз ҳал қилувчи дуэлда йирик ҳисобда ютқазган тақдирда ҳам (ниятимга ўт тушсин) хафа бўлмайман ҳамда иккала кафтимни бир-бирига уриштиришга тайёрман. 

Кападзе йиллар давомида яхши таркиб жамлай олди. Кўпгина мусобақаларда танлаб олинган ўн бирликнинг тили оёғига етгунга қадар югуришга мажбурлиги ҳамда захирадан ўйинни кучайтирадиган футболчиларнинг етишмаслиги турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизнинг якунда кафтини пешонасига босишига мажбур қиларди. Қатардаги турнирда эса майдон четидаги креслоларда саф тортиб ўтирган ўғлонлардан ҳам бемалол битта жамоа тузиш мумкинлиги исботланди.

Болалик давримизда оралиқдаги рекламалар ҳисобига бир соатга чўзиладиган ўн дақиқалик "Самовий футбол" мультсериалидаги "Қор болалари" жамоаси сингари енгилмас бўлиб бораётган Олимпия терма жамоамизда ҳам етарлича қусурлар топилади. Мисол учун, ҳужум чизиғидаги футболчилар барча ўйинларда бир маромда ўйин намойиш эта олишмаяди, назаримда. Ҳатто ҳозиргача уч маротаба рақибларининг юз қиёфасини қиш фасли об-ҳавоси кўринишига келтирган Норчаев ҳам соат стрелкалари кенжатойининг ўз доирасини бир маротаба тўлиқ югуриб чиққунига қадар бўлган муддатдан ортиқ вақт давомида толиқиб қолмоқда. Эҳтимол, Олимпия ўйинларида миллий терма жамоа сардори Элдор Шомуродов бунга муносиб ечим сифатида таклиф этилар. Аммо Парижга мана шу ўғлонларнинг ўзлари боришига ҳам қарши эмасман.

Турнир давомида Олимпия терма жамоамиз турли рекордлар саҳифасини қайта ёзишга мажбур этмоқда. Жумладан, "оқ бўрилар" ҳозирга қадар 14 маротаба рақиб қўрғонини ишғол қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Ёдингизда бўлса, Ўзбекистон яшил майдонлари мезбонлик қилган турнирда Саудия Арабистони бирорта гол ўтказиб юбормаган ҳолда чемпионликка эришганди. Бизда шу натижани такрорлаш учун битта ўйин қолди, холос.

Ундан қувонарлироғи, Ўзбекистон ҳозирга қадар ўтказилган барча турнирлар давомида урилган голлар сони бўйича Жанубий Кореяни ортда қолдириб, мутлақ пешқадам (56 та гол)га айланди. Шунингдек, тўплар нисбати борасида ҳам (+33) яққол етакчига айландик.

Ҳамюртларимиз ушбу мусобақада голлар (14 та), зарбалар (106), қуруқ ўйинлар (5 та), Узатмалар аниқлиги (85%) борасида энг натижани қайд этиб тургани ҳам чемпионликка қайси жамоа кўпроқ лойиқ эканлигидан далолат беради.

Олимпиада йўлланмаси аҳолининг футболга бўлган қарашини ўзгартириб, кўпчиликни хурсанд қилгани бор гап. Ҳатто футболни ёпиб юбориш керак, ўйинчиларни тарқатиб юбориш керак қабилидаги сўзларни айтганларнинг ҳам юзларига табассум югурган бўлса, ажабмас. Сўнгги йилларда турли ёш тоифалари, шу билан бирга, миллий терма жамоамизнинг натижалари юксалиб бораётгани кишини қувонтиради. Бу эса бир жабҳада мени хавотирга солмоқда, яъни бу каби ютуқлар қизиқчилик санъатини ўлдириб қўйиши мумкин.

Хуллас, азалий орзуларимиздан бири ушалди — Ўзбекистон беш халқани ўзида бирлаштирган йирик спорт турнири йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртларимиз Фарангистонга олий мақсадда ташриф буюрганини рақибларига кўрсатиб қўяди, деган умиддаман.

"Темир хоним" қаршисида музқаймоқ ейиш бахти эса барчага насиб этсин. Йўлланма нақд бўлди, фақатгина виза, бориб-келиш, яшаш ва овқатланиш учун пул топиш керак, холос.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+1   
02 май 18:07:10
Жахонгир-9
Гап музкаймокда эмас Ватанимиз Шон шухратида.
+1   
02 май 12:04:34
✨Ғайрат Муҳаммад????
Япинни олимпиададаги битта жамоа деб тасаввур қилинглар. Олимпиада биз учун бошланди, деб ўйнанглар, йигитлар. Мана тайёргарлик учун имкон. Босинглар "оқ бўрилар". Билсизлар-а бўри тишлаган жойини узади, биз ҳам кубокни узиб оламиз!
ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!
+1   
02 май 11:48:02
Man_Utd Norin
Olimpiadadayam yoramiz hali
+1   
02 май 11:44:29
MezzA
Futbolda aniq tizim Va maqsad bosagina boshqa davlatga muzqaymoq yegani borishgayam rozimiz. AQShdayam muzqaymoq yegani boramiz inshallah
   
02 май 19:54:55
Odilbek77
Жахонгир-9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бундай имконият хар доим хам була вермайди.Тугриси Индонезия мухлисларини куриб ич ичимдан х.... м келди нега биз мухлслар четга бориб мухлислик кила олмаймиз.
Qatarda indoneziyaliklar koʻp. Shuning uchun oʻyinga ulardan koʻp tushgan.
   
02 май 19:25:31
user
Beebarsa83 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Siz qayeridan Kitobni?
Kitobni o'zidanman. Oybek ko'chadan. Sizchi?
   
02 май 19:13:18
Равиш
Т.Копадзе илтимос олимпиада тугагунча йигитларга музкаймок ейишни такиклаб куйинглар.Олимпиада тугагандай кейин канча хохласа еяверишсин.Терма жамоамиз мороженое ялаш учун эмас мана Ман деган давлатларни ютиш учун борамиз худо хохласа.
   
02 май 18:50:53
Haqiqatparvar
Судялар Пахтакаорга качон карайсиз Энди....
   
02 май 18:10:03
Жахонгир-9
Бундай имконият хар доим хам була вермайди.Тугриси Индонезия мухлисларини куриб ич ичимдан х.... м келди нега биз мухлслар четга бориб мухлислик кила олмаймиз.
   
02 май 18:05:52
Жахонгир-9
Манимча Давлатимиз томонидан Паришга бориш келиш (Олимпиада вактида хеч булмаса) блет нархини 50% ни компенсация килиб коплаб берилиши керак. Товар иш ва хизматларни Четга экспорт килувчиларга солик имтиёзи берилган ку Бир марта мухлисларга имтиёз килиб берилса булади.Канча куп мухлис стадионда куриниш берса Бу Ватанимиз салохияти ошади.
   
02 май 17:14:08
real navdak
Борганлар музқаймоқ челенж қилинглар
   
02 май 13:19:29
Jamshid Abdusamadov
Индонезия мухлисларига ухшаб араб давлатига боришолмиди парижга борамизми
   
02 май 13:09:18
Iskandar Davronov
Parijga borish qanday bo'ladi misol uchun terma jamoamiz olimpiada yo'llanma olgani uchun qandaydir soddalashtiriladimi borib kelishni?
   
02 май 12:19:36
Husan Mansurov
MezzA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Futbolda aniq tizim Va maqsad bosagina boshqa davlatga muzqaymoq yegani borishgayam rozimiz. AQShdayam muzqaymoq yegani boramiz inshallah
Albatta aytganingiz kelsin!!!
   
02 май 12:14:44
Beebarsa83
user фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalom alaykum. Kitobni qayeridansiz?
Siz qayeridan Kitobni?
championat.asia
Яндекс.Метрика