UZ

Сўнгги янгиликлар

07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  0 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  6 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8 21:58Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди"  2 21:24Анвар Бердиев: "Ҳимоячиларимиз ўз вазифасига нисбатан лоқайдлик қилишди"  3

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"

Сўнгги 10 йилликда Ўзбекистон футзал терма жамоасини халқаро ареналарда мунтазам равишда совриндорлар сафидан жой олиши одатий ҳолга айланди.

Лекин ҳар бир мусобақанинг ўзига яраша қадри, завқи бор. Хусусан, бу сафарги қитъа турнирида вакилларимиз ирода кўрсата олишини, Эрон каби кучли рақибдан қўрқмасдан ўйнашини исботлашди. Терма жамоа аъзоси Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрларимизга қўшилган ҳолда ўз таассуротлари билан бўлишди. 

"Осиё кубоги биз учун яхши ўтди. Муносиб иштирок этдик. Жамоадошларим билан бирлашиб айта оламанки, биз мағлубиятсиз шу даражага етиб келдик. Тўғри, Эронга пенальтилар сериясида ютқаздик. Лекин 40 дақиқа давомида боримизни бердик. Эрон билан яна реваншимиз бўлади. CAFA турнирида форсларга қарши ўйнаймиз. 

Мураббийимиз Венансио Лопеснинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, ўйинимиз ўзгарган. Насиб қилса, бундан ҳам яхши ўйин кўрсатамиз. Жароҳатларга келсак, албатта оз бўлсада ўз таъсирини ўтказди. Мен қўлимдан келганча жамоадошларимга ёрдам беришга интилдим",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
30 апр 11:38:30
Dilmurod Ergashev
Eronni darvozaboni bizni darvozabondan ikkita kelarkan gol urish xam qiyin buldi bizga xam shunaqasidan topish kerak
   
30 апр 11:59:22
Бахтийор Ашуров
Биз сизга ишонамиз ўзбек ўғлонлари!
championat.asia
Яндекс.Метрика