UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40«Пеналтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев U-23 жамоаси ҳақида фикр билдирдилар  3 07:18Про лига. Бугун 8-тур якунига етади  0 02:25Ла Лига. "Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди  4 01:46"Ланс" жаҳон чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  2 01:29Жанубий Кореяда ўйин пайти майдонга сувидишлар улоқтирилди  0 00:42iShowSpeed: "Мбаппе "Реал"га ўтмайди, менга ишонинг"  7 00:25Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди  1 00:08"Боруссия" Чемпионлар лигаси финали доирасида "Реал"га қарши ўйин олдидан судга мурожаат қилди  1 23:51Бразилиядаги сув тошқинлари сабабли миллий чемпионат тўхтатилди  0 23:34АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди  3 23:17Голлари сони бўйича Роналду ва Мессидан кейинги ўринда бораётган осиёлик футболчи фаолиятини якунлашини маълум қилди  4 22:50Неймарнинг қачон майдонга қайтиши маълум  4 22:23Фаолиятини якунлаган Азар "Челси"га 6 млн евро фойда келтирди  7 22:06ОФК президенти эндиликда чексиз муддат давомида лавозимида қолиши мумкин  8 21:58Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди"  2

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда ҳар икки спорт турининг давомий ривожланишини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида бир қанча муҳим қарорлар қабул қилинди.

Унда ЎФА қошидаги футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этди.

Футзал бўйича Осиё кубоги финал учрашуви арафасида ташкил этилган тадбирда қўмита раиси Меҳди Таж финал иштирокчиларини табриклади. Таиланд футбол ассоциациясига ажойиб мезбонлик ва ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирди.

Қўмита 2025 йилда старт оладиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги биринчи ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган ОФК аёллар футзали бўйича Осиё кубоги турнирининг формати, мусобақа саналари ва регламентини тасдиқлади.

2025 йилнинг 7-18-май кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида қитъанинг энг кучли 12 терма жамоаси ҳар бири тўртта жамоадан иборат учта гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Гуруҳда дастлабки икки ўрин эгалари ва иккита энг яхши учинчи ўринни эгаллаганлар чорак финалга йўл олади.

Осиё кубогида совриндор бўлган 3 терма жамоа эса футзал бўйича аёллар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Қўмита шунингдек ОФК маъмуриятига саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналарини аниқлаб бериш вазифасини топширди. Улар қабул қилинган аризалар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади ва 2025-йилнинг январ ойида ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишида Осиё футзалининг ривожланишига таъсир кўрсатаётган масалалар ҳам кун тартибига қўйилди.

Қўмита аъзолари 2024 йилнинг 15-24-ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган соҳил футболи бўйича Осиё кубогининг саралаш ўйинлари формати ва мусобақа саналари тўғрисида фикр алмашишди.

Бундан ташқари, ҳакамлар, техник ва ривожланишнинг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган кенг қамровли ташаббуслар ҳамда дастурлар, жумладан, ОФК футзал ва соҳил футболи бўйича мураббийлик курслари, аъзо ассоциацияларни ривожлантириш бўйича онлайн учрашувлар масалалари ҳам муҳокама қилинди.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика